Қозоғистонда имтиёзли автокредитларни қайта молиялаш уч ойдан сўнг бошланади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон уч ойдан сўнг имтиёзли автокредитлар дастурини қайта молиялашни бошлайди. Бу ҳақда ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу пуллар револьвер асосда айланади (айланувчи кредит - таҳр.). Қайта молиялаш револьвер асосда амалга оширилади. Бу уч ойдан кейин бошланади», - дея ишонтирди Роман Скляр Ҳукумат йиғилишида.

Имтиёзли автокредит дастури бошланганидан буён 14 мингдан ортиқ ариза келиб тушгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Бу ҳақда «Саноатни ривожлантириш жамғармаси» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Жанар Ибрашева маълум қилди.

«Дастур бошланганидан буён 14 минг 507 та ариза қабул қилинган бўлиб, шундан 4 минг 834 та жисмоний шахслардан 35,7 миллиард тенге миқдоридаги аризалар қаноатлантирилди. 34 дона автомобиль сотиб олинди: Нур-Султанда – 11 та, Алматида – 4 та, Ақтўбе вилоятида – 3 та, Алмати вилоятида – 1 та, Шарқий Қозоғистон вилятида – 1 та, Жамбил вилоятида – 4 та, Павлодар вилоятида – 4 та, Чимкентда. – 6 та, - деди вазир.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар