+7 (701) 759 90 19
USD 428.68 EUR 507.21
RUB 5.57 CNY 64.2
Янгиликлар

Қозоғистонда импорт қилинадиган 6 та маҳсулот маҳаллийсига алмаштирилади

15 Сентябрь 13:07
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда импорт қилинадиган 6 та маҳсулот маҳаллийсига алмаштирилади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг 6 та тури маҳаллий маҳсулот билан алмаштирилаётганини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини барқарорлаштириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ички бозорни 29 та асосий товар турлари билан тўлдириш устида ишламоқда. Шу билан бирга, ички бозорни 12та маҳсулот билан қамраб олиш даражаси 100% ва ундан юқори. 11 та маҳсулот билан қамраб олиш 80% ва ундан юқори. Қолган 6 турдаги импорт қилинувчи озиқ-овқат маҳсулотларини маҳаллий маҳсулот билан алмаштириш ишлари олиб борилмоқда», - деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, ички бозорни ўсимлик маҳсулотлари билан тўлдириш учун талаб қилинадиган экин майдонлари 439,2 минг гектарга кенгайтирилди. Қишлоқ хўжалиги экинларининг умумий экин майдони 22,7 миллион гектарга етди.

«Жорий йилда 18 миллион тонна ғалла йиғиш режалаштирилган, бу ички бозорни таъминлаш ва экспорт салоҳиятини амалга ошириш учун етарли. Мойли ўсимликларнинг умумий ҳажми 2,6 миллион тоннани ташкил қилиши кутилмоқда, бу ўтган йилга нисбатан 200 минг тоннага кўпдир. Бундан ташқари, картошка ва сабзавот ишлаб чиқариш 4 миллион тоннага ва 6,8 миллион тоннага оширилади», - деди Сапархан Омаров.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив