Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистонда илм-фанга йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми ортиб бормоқда

31 Май 12:12

NUR-SULTAN. Kazinform – Йилнинг дастлабки тўрт ойида илм-фанга энг кўп инвестициялар корхоналар бюджетидан тўғри келди, деб хабар беради Kazinform Finprom.kz сайтига таяниб.

Сайт маълумотларига кўра, январь-апрель ойларида касбий, илмий ва техник фаолиятга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 15,9 миллиард тенгени ташкил қилган. Бу 2021 йилга нисбатан 62,6 фоизга кўпдир.

«Саноатга киритилган сармоянинг ярмидан кўпи учта ҳудудга тўғри келади. Бу кўрсаткич бўйича Нур-Султан шаҳри биринчи ўринда, Алмати иккинчи ўринда. Пойтахтда илм-фанга йўналтирилган инвестициялар йил давомида икки баравар кўпайган (3,3 миллиард тенге), Алматида эса ўтган йилдагидек (2,8 миллиард тенге) сақланиб қолган. Қизилўрда вилояти кучли учликдан жой олди. Бир йил ичида вилоятда илм-фанга ажратилган маблағ 3 баробарга ошиб, 2,6 миллиард тенгени ташкил этди»,- дейилади хабарда.

Қостанайда илм-фанга ажратилган маблағ бир йилга 8 баробар ошиб, 2,6 миллиард тенгега етди.

«Бундай маблағларнинг асосий манбаи корхоналарнинг ўзларидир. Уларнинг январдан апрелгача фанга киритган сармояси 14,6 млрд тенгени ташкил этди. Кейин банклар ва бошқа молия институтларидан олинган кредитлар ва қарзлар - мос равишда 1,257 миллиард ва 157,1 миллион тенге. 4 ойда илм-фанга маҳаллий бюджетлардан атиги 56,6 миллион тенге ажратилди», - дейилади хабарда.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар