Қозоғистонда илк қор ёғди

None
None
ÓSKEMEN. Kazinform - Шарқий Қозоғистон вилоятининг Риддер шаҳри яқинидаги тоғларга биринчи қор тушди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Ижтимоий тармоқларда Риддерда ёғаётган қор сурати тарқалди. Шу муносабат билан Kazinform «Қазгидромет»нинг Шарқий Қозоғистон вилояти филиали билан боғланди.

«Риддер атрофида қор ёққани рост. Аммо шаҳарнинг ўзида ёққани йўқ», — деди филиал мутахассислари.

Метеорология станцияси 800-900 метр баландликда жойлашган. Қор ёққан тоғли ҳудуднинг баландлиги эса 1800-2000 метрни ташкил қилади.




Фото: Алексей Наконечный


Сўнгги хабарлар