Қозоғистонда илк бор теннис бўйича жаҳон чемпионатининг саралаш баҳслари ўтказилади

None
ASTANA. Kazinform – 1-13 май кунлари Чимкент шаҳрида теннис бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакатда илк бор ташкил этиладиган мусобақада Осиё-Тинч океани минтақаси ўсмирлари куч синашади.

Қозоғистон, Австралия, Тайбэй, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Малайзия, Эрон, Япония, Жанубий Корея, Қирғизистон, Мўғулистон, Янги Зеландия, Таиланд, Ўзбекистон, Ветнам терма жамоалари жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун кортга чиқади.

Ўғил болалар ўртасида Қозоғистон, Австралия, Малайзия, Покистон, Сингапур, Тайбэй, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Япония, Жанубий Корея, Янги Зеландия, Таиланд, Ўзбекистон, Ветнам терма жамоалари баҳс олиб боради.

Қозоғистон шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади:

Ўғил болалар:

1. Амир Омарханов (Қарағанди)

2. Занғар Нурланули (Туркистон).

Учинчи бўш ўрин учун Дамир Жалғасбай (Алмати), Бақтияр Ерасил (Астана) ва Артем Сидоров (Алмати) даъвогарлик қилмоқда.

Қизлар:

1. Инкар Дуйсебай (Алмати)

2. Полина Слепцова (Алмати)

3. Ариана Гогулина (Астана)

4. Анастасия Кримкова (Тараз).

Жамоа сардори улардан учтасини танлайди.

Чимкентдаги саралаш баҳсларида 16 жамоа тўрт гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа плей-оффга чиқади ва жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашади. Ўғил болалар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тўртта йўлланма Осиё-Тинч океани минтақасидан берилади, яъни ярим финалга чиққан жамоалар жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Қизлар ўртасида кучли учликка учта йўлланма берилади.

Чимкентдан ташқари Европа, Африка, Жанубий, Шимолий ва Марказий Америкада саралаш баҳслари ўтказилади ва жаҳон чемпионатига 16 та жамоа аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Штутгарт турнирини ғалаба билан бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар