Қозоғистонда илк бор ёш ёзувчи ва шоирларга Президентнинг махсус адабий мукофоти топширилади

None
Фото: t.me/Madeniet_zhane_sport_ministrligi
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда илк бор истеъдодли ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шоир ва ёзувчиларнинг янги авлодини шакллантириш мақсадида бу йил Президентнинг махсус адабий мукофоти топширилади. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов ёш ёзувчилар билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Президент адабий мукофоти 4 та асосий номинация бўйича энг яхшиларни аниқлайди. Номзодлар «Наср», «Шеърият», «Драматургия» ва «Болалар адабиёти» йўналишларида ўз асарларини тақдим этишлари мумкин.

Ҳар бир номинация бўйича ғолиб 4 миллион тенге ва «Президент махсус адабий мукофоти лауреати» унвони, диплом ва кўкрак нишони билан тақдирланади.

Адабий мукофотга 18-35 ёшдаги ёзувчилар ариза топширишлари мумкин. Ҳужжатлар 2023 йил 1 июндан 30 июнгача қоғоз ва электрон шаклда қабул қилинади. Асосий шарт – Президент адабий мукофотига тақдим этилган асар илгари халқаро ва республика танловларида иштирок этмаган янги асар бўлиши шарт.

«Бундай ташаббуслар нафақат маҳаллий адабиётни ривожлантириш, балки қозоқ тилидаги, айниқса, болалар адабиёти мазмунини ошириш учун ҳам зарур. Бугунги кунда вазирлик театр санъатига катта эътибор қаратяпти. Мақсадимиз – маҳаллий муаллифларнинг спектаклларини кўпайтириш. Ишончим комилки, бу мақсадни амалга оширишда ёш драматургларнинг ўрни катта бўлади», - деди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов.

Сўнгги хабарлар