Қозоғистонда илк бор электромобиллар паради бўлиб ўтади

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform - Қостанай шаҳридаги «СарыарқаАвтоПром» МЧЖ-да йиғилган JAK электромобили 540 километрлик автопарадда синовдан ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

5 июнь куни Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан Қозоғистонда Jasyl Jol электромобиллар паради бўлиб ўтади. Унда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган JAK русумли электромобиль синовдан ўтказилади. Қостанай заводидан чиққан машина BMW, Lexus, Jaguar, Tesla каби машҳур автомобиллар билан баҳс олиб боради.

Тадбир Халқаро яшил технологиялар ва инвестицион лойиҳалар маркази томонидан ташкил этилади. Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ташкилот рахбари Адилбек Басекеев ушбу парад харажатларини тўлалигича ҳомийлар қоплашини маълум қилди.

«Автопарад Нур-Султон - Бурабай - Нур-Султон йўналиши бўйича ўтади. Унда 7 та русум автолари иштирок этади. Уларнинг орасида битта автобус ҳам бор. Атмосферанинг ифлосланишига бутун дунё қаршилик билдираётган бир пайтда биз ҳам ана шундай тадбирни уюштиришга қарор қилдик», - дейди Адилбек Басекеев.

Сўнгги хабарлар