Қозоғистонда илгари бировдан 10 сотих ер сотиб олганлар ҳам текин ер участкаси учун навбатда туриши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Илгари бошқа фуқарога давлат томонидан текинга берилган ер участкасини сотиб олган шахс бошқа ер участкасини ўз номига текинга расмийлаштириш ҳуқуқига эга, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ер ресурсларини бошқариш қўмитаси раиси Мурат Темиржанов Kazinform таҳририятига берган жавобида маълум қилди.

«Муқаддам бошқа фуқарога бепул берилган ер участкасини сотиб олиш фуқаролик битимидир. Фуқаро, агар илгари давлатдан текин ер участкаси олмаган бўлса, эндиликда олиши мумкин. Хусусий уй-жой қуриш учун текин ер участкалари бир марта берилади», — дейилади хабарда.

Қўмита раҳбарининг сўзларига кўра, бугунги кунда 2 миллионга яқин киши мурожаат қилган.

«Бу рақам ҳар куни ўзгариб туради. Ҳудудлардаги навбатлар сонини эса вилоят ҳокимликлари белгилаши керак», - деди Мурат Темиржанов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар