Қозоғистонда иқтисодий ўсиш суръати 3,5 фоизга тезлашди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилнинг январ-феврал ойларида Қозоғистонда иқтисодий ўсиш суръати 3,5 фоизга тезлашди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Жорий йилнинг январ-феврал ойларида Қозоғистонда иқтисодий ўсиш суръати 3,5 фоизгача тезлашди. Ҳисобот давридаги асосий тенденцияларга кўра, реал секторда ўсиш суръатларининг тезлашиши, жорий йилнинг январ ойидаги пасайишдан кейин савдо ва алоқа соҳаларида ўсиш суръатларининг тикланиши, ноишлаб чиқариш тармоқларига инвестицияларнинг жадал суръатлар билан ўсиши кузатилмоқда. Реал секторда ўсиш 4,7 фоизни ташкил этди. Хизмат кўрсатиш соҳасида ишбилармонлик фаоллиги 2,1 фоизгача ошди», — деди вазир.

Унга кўра, транспорт ва омборхона, қурилиш, тоғ-кон саноати, савдо, сув таъминоти, ахборот-коммуникация, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигида ижобий ўсиш кузатилмоқда. Асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг ўсиш суръати 2,6 фоизни ташкил этди. Тоғ-кон саноатини ҳисобга олмаганда, асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг ўсиш суръати 5,7 фоизни ташкил этди.

«Қурилишга – 2,2 баробар, таълимга – 2,2 баравар, давлат бошқарувига инвестициялар; ижтимоий таъминот - 63, илмий-техник хизматлар - 34, савдо - 32, кўчмас мулк - 19, санъат, кўнгилочар ва дам олиш - 18,7 , транспорт ва омборхона - 17,2 фоиз. Ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткичлар Қизилўрда ва Павлодар вилоятлари ҳамда Чимкентда кузатилмоқда», — деди Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар