Қозоғистонда иқтисодиёт соҳасидаги энг яхши мутахассисларни тақдирлаш учун янги мукофот тасдиқланади

7 Март, 16:40
Қозоғистонда иқтисодиёт соҳасидаги энг яхши мутахассисларни тақдирлаш учун янги мукофот тасдиқланади

ASTANА. Кazinform – Мамлакат миллий иқтисодиётини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган фуқароларни тақдирлаш учун «Иқтисодиётни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» янги медали тасдиқланади. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги очиқ муҳокама учун чиқарилган Ҳукумат қарорида айтилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Иқтисодиётни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» медали билан Қозоғистон Республикасининг миллий иқтисодиётини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, иқтисодиёт соҳасида янги дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиққанлиги ва амалга оширгани учун, иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ва миллий лойиҳаларни амалга ошириш усуллари, айниқса, юқори малакали ишчилар, чет эл фуқаролари ва бошқа шахслар муҳим ва мураккаб вазифаларни бажарганликлари, шунингдек, хизмат вазифаларини намунали бажарганликлари учун тақдирланадилар«, дейилади ҳужжатда.

Ҳужжатга илова қилинган изоҳда мазкур ташаббус иқтисодиёт соҳасида фаолият юритаётган малакали мутахассисларни рағбатлантириш ва тақдирлашга қаратилгани айтилган.

Ҳужжат 24 мартгача муҳокама учун очиқ бўлади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Янгиликлар