Қозоғистонда иқтидорли болалар мактаблари ўртасида биринчи роботлар фестивали ўтказилди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда илк бор иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ўртасида роботлар фестивали ўтказилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақа Сулаймон Демирел университети базасида ўтказилди. Унда 44 та жамоа – турли ҳудудлардан келган 200 га яқин ўқувчилар беллашдилар.

«Робот лойиҳалаш» номинацияси бўйича Н.Нурмақов номидаги ММЛИ жамоаси Гран-при ғолиби бўлди. Ғолиблар Қозоғистон терма жамоасига қабул қилиниб, робот ясаувчиларнинг халқаро танловига йўлланма олди.

Мазкур мактабнинг яна бир жамоаси инновацион лойиҳалар йўналишида биринчи ўринни эгаллади. Ахборот технологиялари бўйича ММЛИ ўқувчилари биринчи ва учинчи ўринларни, «Мурагер» ММЛИ иккинчи ўринни эгаллади.

Муаллиф: Агата Мухамеджанова

Сўнгги хабарлар