Қозоғистонда икки йил ичида 100 дан ортиқ спорт-соғломлаштириш мажмуалари қурилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов аҳолини жисмоний тарбия ва спорт билан қамраб олиш бўйича маълумотларни эълон қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2020-2025-йилларда Қозоғистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш комплекс режасига мувофиқ, ёшларни тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти бўйича Мактаб спорти федерацияси ва миллий спорт талабалар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этиш чоралари кўрилмоқда, ОТМлар коллежларда спорт тўгараклари сони ортиб бормоқда. Талабалар спортини ривожлантириш учун 104 та фуқаролик ОТМларида 23,5 мингдан ортиқ кишини қамраб олган 101 та спорт клуби ва 721 та спорт секциялари (бокс, кураш, волейбол, баскетбол, футбол ва бошқалар) фаолият кўрсатмоқда, - деди Ерали Тоғжанов.

Унга кўра, ўқувчиларни спорт билан қамраб олиш 50 фоизга яқин.

«2019-2021-йилларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш зарур бўлган аҳоли пунктларида спорт-соғломлаштириш мажмуаларини қуриш режалаштирилган. 2019-2021 йилларда 102 та спорт-соғломлаштириш мажмуаси қурилди. Барча ОТМ ва коллежларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар мунтазам амалга оширилмоқда», - деди Бош вазир ўринбосари.

Бундан ташқари, талабалар ўртасида тарбиявий ишларни кучайтириш мақсадида ОТМ раҳбарияти олдига қатор вазифалар қўйилди:

- ОТМнинг миллий қадриятларни тарғиб қилувчи тарбиявий ишлар режалари мазмунини янгилаш;

- ОТМ ўқув жараёнида маънавий-ахлоқий тарбия бўйича ўқув модулларини ишлаб чиқиш;

- ОТМ маблағлари ва ҳомийлик ҳисобидан талабалар бошқаруви органлари фаолиятини молиявий таъминлаш;

- раҳбарларнинг талабалар билан ўзаро ҳамкорлигининг самарали механизмини ишлаб чиқиш;

- Диний экстремизмнинг олдини олиш бўйича талабалар билан тушунтириш ишларини давом эттириш.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар