Қозоғистонда икки ой ичида коронавирус билан касалланиш 3,8 баробар камайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Сўнгги бир ойда мамлакатда ҳар кунги коронавирус билан касалланиш 2,4 баробар камайди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Умуман олганда, Қозоғистонда охирги икки ойда касалланиш даражаси 3,8 баробар, ўлим кўрсаткичи еса 3,6 баробар камайди.

Бугунги кунда «яшил» зонада 6 та вилоят мавжуд. Улар: Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Туркистон, Aқтоўбе вилоятлари ва Чимкент шаҳри.

Умуман, Қозоғистон Республикаси ва 5 та вилоят «сариқ» зонада. «Қизил» зонада 6 та ҳудуд бор (Нурсултан, Алмати шаҳарлари, Ақмола, Қостанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари) «, - деди вазир ва охирги ойда кунлик касалланиш 2,1 баробар камайганини қайд этди.

«Оғир ва ўта оғир ҳолатлар сони 1,6 баравар камайди. Бундан ташқари, стационар даволанаётган беморлар сони 1,4 баробар камайди (18 сентябр ҳолатига кўра, амбулатория даволанадиганлар сони 13 баробар камайди), - деди Aлексей Цой Ҳукумат йиғилишида.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар