Қозоғистонда идоралараро комплекс ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг хавфсизлик кучлари ўртасида самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш, уларнинг тезкор ва ҳарбий-техник мувофиқлигини йўлга қўйиш, шунингдек, идоралараро мувофиқлаштиришни кучайтириш бўйича топшириқларини амалга ошириш доирасида «Батыл Тойтарыс-2022»(Дадил қаршилик кўрсатиш-2022) ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Батыл Тойтарыс – 2022» идоралараро комплекс стратегик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари Ақтўбе, Алмати, Атирау, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Туркистон вилоятлари, шунингдек, Алмати ва Чимкент шаҳарларида ўтказилади.

Тадбирларда Қуролли Кучлар, бошқа қўшинлар ва ҳарбий тузилмалар, марказий давлат ҳамда маҳаллий ижроия органларининг қўшин ва бўлинмалари иштирок этмоқда.

Машғулотларнинг дастлабки босқичида ҳарбий таҳдидлар кучайиб бораётган шароитда давлат чегарасини қўриқлашни кучайтириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аксилтеррор операциясини ўтказишда ўзаро ҳамкорлик масалалари ишлаб чиқилади.

«Батыл Тойтарыс – 2022» машқлари жорий йилнинг 16 апрелига қадар давом этади.






Сўнгги хабарлар