Қозоғистонда ички туризм учун сифат стандартлари янгиланади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Маданият ва спорт вазири ўринбосари Серик Жарасбаев туризм соҳасида хизмат кўрсатиш сифати стандартларини янгилаш режаси билан ўртоқлашди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ички туризм сифатини ошириш мақсадида халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда бир қатор стандартлар тасдиқланди. Бироқ, стандарт билан ишлаш туризм бизнесининг ихтиёрида. Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий меъёрлар бўйича ишлашга ундаш мақсадида «Kazakh Tourism» миллий компанияси сифат стандартларини тарғиб қилади»,- деди Серик Жарасбаев депутат саволига берган жавобида.

Унинг фикрича, айрим стандартларни янгилаш ва такомиллаштириш зарур. Шунинг учун, ҚазСтандард ташкилоти билан туризм соҳаси стандартларига ўзгартириш ва қайта кўриб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.

«Туризм саноати хизматлари учун стандартларнинг тўлиқ рўйхати яратилди. Бундан ташқари, туристларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва бизнес вакилларини рағбатлантириш мақсадида миллий ва халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари учун «сифат белгиси» синов дастури йўлга қўйилди.

Шунингдек, сайёҳлик бизнеси вакиллари учун сайёр семинарлар ташкил этилмоқда. Ички туризм онлайн академиясида бир қатор курслар очилди. Бу чора-тадбирлар туризм соҳасида сифатни ошириш ва янги туристик маҳсулотларни яратишга хизмат қилмоқда», - дея қўшимча қилди С. Жарасбаев.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар