Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

Қозоғистонда ичимлик сув масаласини ҳал қилиш учун 498 млрд тенге ажратилади

13 Октябрь 18:26

NUR-SULTAN. Kazinform – «Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» Миллий лойиҳаси доирасида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун 2021-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджетидан 498 млрд тенге ажратилади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кучли ҳудудлар - мамлакат тараққиётининг драйвери» Миллий лойиҳаси доирасида 2021-2025 йилларга республика бюджетидан 498 миллиард тенге, шу жумладан, қишлоқ жойларига 261 миллиард тенге ажратиш режалаштирилган. Жорий йилда сув таъминоти ва канализация тизимини қуриш ва реконструкция қилиш учун 151,4 миллиард тенге, шу жумладан шаҳарларда 77,3 миллиард тенге, қишлоқда 74,1 миллиард тенге маблағ ажратилган», - деди ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Қурилиш ва уй-жой қурилиши қўмитаси раиси ўринбосари Бейбит Шаханов.

Унинг сўзларига кўра, 2021 йил якунлари бўйича мамлакат аҳолисининг 95 фоизи сифатли сув билан таъминланади, бу кўрсаткични шаҳарларда 98 фоизга, қишлоқларда 91,8 фоизга етказиш режалаштирилган.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Новости по теме