Қозоғистонда хусусийлаштириш режаси доирасида 60 миллиард тенгега 228 та объект сотилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinfornm – Қозоғистонда хусусийлаштириш режаси доирасида қиймати 60 миллиард тенгега тенг 228 та объект сотилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди.

«2021-2025 йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш комплекс режасида 721 та объектни сотиш кўзда тутилган. Ҳисобот даврида жами 670 та объектдан 228 таси 60 миллиард тенгега сотилди ва кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ишончли бошқарувга берилди», — деди Ерулан Жамаубаев.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда 74 та объект сотувга қўйилган.

«Бундан ташқари, 52 та объект қайта ташкил этилди ва тугатилди. 316 та объект сотилиши керак «, - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар