Қозоғистонда хусусий уйлар учун газ уланиш бирнеча баравар арзонлашади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Хусусий уй-жойларни газга улаш хизматлари нархи бир неча баробар арзонлашади. Бу ҳақда «QazaqGaz» МК» АЖ бошқаруви раиси Санжар Жаркешов Парламент Мажлисидаги Ҳукумат соати чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Мажлисдаги Ҳукумат соатидан сўнг журналистлар компания раҳбарига пойтахтда газ улаш хизматлари нархини пасайтириш имкониятлари ҳақида сўради.

«2022 йил 1 январга қадар, «ҚазТрансГаз Аймақ» рақобатбардош бозорда иштирок этди. Улар уйга газни улашди. Қозоғистон Республикаси Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги бу соҳадаги рақобатга путур етказади, деган асосда уларнинг фаолияти 1 январдан тўхтатилди. Ҳозирда агентлик бу масалага хайрихоҳлик билан қарамоқда. Шу муносабат билан «ҚазТрансГаз Аймақ» ушбу бозордаги фаолиятини қайта бошлаши мумкин. Шу билан бирга, газ таъминоти хизматларининг нархи ҳам пасайиш эҳтимоли бор», — деди Санжар Жаркешев.

Шу муносабат билан у хусусий уйларга газ улаш хизматлари учун тўлов миқдори бир неча баробар камайтирилишини таъкидлади.

«Бизнинг хизматларимиз нархи 113 минг тенге. Хусусий пудратчилар газ таъминотига тахминан 400-450 минг тенге қўшарди. Шу билан бирга, рақобат туфайли ушбу хизмат нархи 3 баробарга арзонлашишига ишонамиз. Қозоғистонда қаътий белгиланган нарх шакллантирилади», — дейди компания раиси.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар