Қозоғистонда хусусий боғча тарбиячилари малака ошириш курслари билан қамраб олинади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Хусусий болалар боғчаларида ишлайдиган тарбиячилар давлат малакасини ошириш курслари билан қамраб олинади. Бу ҳақда Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов ўқитувчиларнинг август республика конференциясида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Боғчаларда кадрлар етарли даражада тайёрланмаслигига сабаб – малака ошириш курсларининг йўқлиги. Келгуси йилда малака ошириш курслари сонини уч баробарга оширамиз. Хусусан, хусусий боғчалар ҳам худди давлат ташкилотлари каби фарзандларимизни тарбиялайди. Хусусий боғчаларни курслар билан қамраб олмаслик нотўғри. Шу боис, келаси йилдан бошлаб хусусий боғчаларда ишлаётган тарбиячиларни давлат малака ошириш курсларига қамраб олиш масаласини ҳал қиламиз», — деди А.Аймағамбетов.

Шу муносабат билан вазир таълим муассасалари сифатини ошириш юқоридаги масала билан бевосита боғлиқлигини таъкидлади.

«Биз давлат буюртмасини берамиз. Бир йилда давлат болаларни боғча билан таъминлаш учун 505 миллиард тенге сарфлайди. Биз ушбу давлат буйруғини чиқарар эканмиз, бир қанча шартларни ўзгартиришимиз керак», — деди вазир.

Шу муносабат билан боғчада видеокамералар бўлиши, болалар учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича алоҳида талаблар белгиланганлигини айтди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар