Қозоғистонда хорижий сармоядорлар учун қулай шароитлар мавжуд - БМТ ҳисоботи

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - COVID-19 пандемиясининг жаҳон иқтисодиётига салбий таъсирига қарамай, 2020 йилда Қозоғистон иқтисодиёти ўтиш давридаги 17 та ва денгизга чиқиш имкони бўлмаган 34 та мамлакат орасида тўғридан -тўғри хорижий инвестицияларнинг энг юқори ўсишини кўрсатди. Бу ҳақда Kazinform Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб хабар бермоқда.

Бутун дунё миқёсидаги ҳажмининг учдан бир қисми 2005 йилдан буён энг паст даражага тушиши натижасида Қозоғистон ўтган йилга нисбатан 34,9 фоиз кўпроқ тўғридан -тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилди. Бундай маълумотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт конференцияси (ЮНКТАД) «Инвестициялар бўйича жаҳон ҳисоботи» да мавжуд.

Пандемия оқибатида юзага келган иқтисодий инқироз дунёдаги халқаро савдо -иқтисодий муносабатлар таркибини сезиларли даражада ўзгартириб юборди. Бу тўғридан -тўғри хорижий инвестициялар оқимида ҳам акс этади.

Ҳисоботда айтилишича, ўтган йили жаҳон иқтисодиётида аниқ тўғридан -тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 35 фоизга камайиб, жами 1 трлн.АҚШ долларини ташкил этган. Бу охирги 16 йилдаги энг паст кўрсаткич.

Шу муносабат билан коронавирус инқирози иқтисодиёти ўтиш даврида бўлган мамлакатларга жиддий салбий таъсир кўрсатди. ЮНКТAД экспертларининг фикрича, ушбу мамлакатлар гуруҳига хорижий инвестициялар оқимининг тикланиши фақат 2022 йилда кутилмоқда.

Шу билан бирга, ЮНКТAД маълумотларига кўра, Ҳукуматнинг тизимли ислоҳотлари ва сармоявий сиёсати туфайли иқтисодиёти ўтиш даврида бўлган ва денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар ўртасида Қозоғистоннинг тўғридан -тўғри хорижий инвестициялар оқими сезиларли даражада ошди. Бу ўсиш ишлаб чиқариш саноати, транспорт, телекоммуникация, молиявий хизматлар, энергетика, тоғ -кон саноати ва бошқа инвестициялар билан таъминланган соҳаларда намоён бўлди.

Ўтган йили иқтисодиёти ўтиш даврида бўлган мамлакатларга тўғридан -тўғри хорижий инвестициялар оқими 24 млрд. AҚШ долларини ташкил этди, Қозоғистонда - 3,9 млрд.АҚШ долларини ташкил этган. Бу кўрсаткич фақат Россия Федерациясида юқори.

Денгизга чиқа олмайдиган мамлакатлар ўртасида ҳам шундай рейтинг тузилган бўлиб, улар орасида тўғридан -тўғри инвестициялар оқими 15,4 миллиард AҚШ долларини ташкил этди. Мазкур мамлакатлар гуруҳида Қозоғистон тўғридан -тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича биринчи ўринни эгаллади.

ЮНКТAД ҳисоботига кўра, пандемиянинг глобал иқтисодиётга салбий таъсири шароитида Қозоғистонда хорижий сармоядорлар учун қулай муҳит мавжуд. Мамлакатнинг халқаро рейтингдаги изчил юқори мавқеи, шунингдек, тўғридан -тўғри хорижий инвестициялар тўғрисидаги статистик маълумотлар Қозоғистоннинг юқори сармоявий жозибадорлигини, инқироз даврида ҳам инвесторларнинг лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш ва давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлайди.

ЮНКТAД экспертларининг фикрича, 2021 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимининг ўсиши бутун дунё бўйлаб ўртача 10-15 фоиз, ривожланаётган мамлакатларда эса 5-20 фоизни ташкил қилади.

Сўнгги хабарлар