Қозоғистонда хорижий сармоя ҳисобидан 130 минг иш ўрни яратилади

None
ASTANA. Кazinform - Йирик саноат корхоналари ва халқаро корпорацияларни Қозоғистонга кўчириш бўйича 62 компания билан олиб борилган иш ўз натижаларини бермоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қайрат Омаров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мақсадли кўрсаткичларга эришишда келгуси йиллар учун ижобий суръатни сақлаб қолган ҳолда бевосита хориждан жалб қилинган инвестициялар кўрсаткичларини тақсимлаш режалаштирилган. Яъни, 2023-2026 йилларга мўлжалланган тахминий кўрсаткичлар 2026 йилгача бўлган инвестиция сиёсати концепциясига мос келади.

Йил бошидан буён умумий қиймати 3,7 миллиард доллар бўлган уч мингдан ортиқ иш ўрни яратилди. Яна 5 та лойиҳа ишга тушиши кутилмоқда», — деди вазирнинг биринчи ўринбосари.

Шунингдек, у дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 850 та лойиҳага 29,75 триллион тенге сармоя киритилишини таъкидлади.

«Бунинг шарофати билан 130 минг иш ўрни яратилади. Йирик саноат корхоналари ва халқаро корпорацияларни Қозоғистон ҳудудига кўчириш жараёни давом этмоқда. Бугунги кунда 62 та корхона бўйича аниқ натижалар бор», — деди Қайрат Омаров.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар