Қозоғистонда хорижий компаниялар сони 11,8 фоизга ўсди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Куз бошида Қозоғистондаги хорижий инвестициялар иштирокда ишлаб турган компаниялар сони 21,7 мингга етди. Бу ўтган йилга нисбатан 11,8 фоизга кўпдир, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ranking.kz маълумотларига кўра, уларнинг 97,3% ёки 21,1 мингтаси кичик, 1,5% (325) - ўрта ва 1,2%иБ (260) - йирик компаниялардир. Улгуржи ва чакана савдода 8,6 минг хорижий компания ишлайди. Қурилиш соҳасида 2,2 минг, касбий, илмий ва техник фаолият соҳасида 1,6 минг компания мавжуд.

Қозоғистондаги хорижий компанияларнинг аксарияти Россия компанияларидир. Масалан, жорий йилнинг август ойи охирида Қозоғистонда Россиянинг 7040 та компанияси иш олиб борган. Уларнинг аксарияти (3061 та компания) савдо соҳасида хизматлар кўрсатмоқда.

Мамлакатда, шунингдек, Туркия компаниялари ҳам кўп. Уларнинг сони 2044 та. Туркия компаниялари асосан савдо, қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида хизматлар кўрсатади. Таъкидлаш жоизки, меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш хизматлари соҳасида турк компаниялари кўплаб учрайди (172 та компания).

Бундан ташқари, Хитой компаниялари ҳам анчагина. Қозоғистонда ушбу мамлакатдан келган 1020 та кичик, 16 та ўрта ва 20 та йирик компаниялар фаолият олиб бормоқда.

Сўнгги хабарлар