Қозоғистонда хорижий компаниялар қандай муаммоларга дуч келгани ўрганилмоқда

None
None
NUR-SULTАN. Kazinform – Қозоғистондаги вазият туфайли хорижий компаниялар қандай муаммоларга дуч келгани ҳақида маълумотлар тўпланмоқда. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Шахрат Нуришев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кеча Қозоғистон Президенти берган кўрсатмаларга мувофиқ, Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатлар расмий идоралари раҳбарлари билан доимий алоқа ўрнатган. Ўзингизга маълум, Давлат раҳбари сўнгги вақтда кўплаб хорижий давлатлар раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар Қозоғистонда Давлат раҳбари ва Ҳукумат томонидан террористик ҳужумни бартараф қилиш учун амалга оширилаётган чора-тадбирларга ижобий баҳо берилмоқда», - деди Шахрат Нуришев.

ТИВ расмий вакили, шунингдек, Элчихоналар орқали Қозоғистондаги аҳвол хақида ахборот хорижий давлатларга маълум қилинаётганини хабар қилди.

«Ҳозирда ТИВ Инвестиция қўмитаси ва «Қазақинвест» миллий компаниясининг ҳудудлардаги ва хориждаги ваколатхоналари орқали Қозоғистондаги воқеалар туфайли хорижий компаниялар қандай муаммоларга дуч келгани ҳақида тўлиқ маълумотлар тўпланмоқда», - деди вазир биринчи ўринбосари.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар