Қозоғистонда хорижий автотранспорт воситаларини қонунийлаштириш доирасида 61 мингта ариза маъқулланди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Ички ишлар вазирлиги вакили Шуғила Турлибек хорижий автомобилларни қонунийлаштириш бўйича статистик маълумотларни эълон қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатимизда хорижлик автомашиналарни қонунийлаштириш кампанияси давом этмоқда. Ҳозирда 61 мингта ариза маъқулланди. 25 минг автомобил эгаси тегишли ҳужжатлар ва рақамларини олди. Легаллаштириш чораси 1 июлга қадар давом этади», - деди Ш. Турлибек вазирликнинг ҳафталик брифингида.

Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта аввал 36 минг фуқаронинг автомашиналарини қонунийлаштириш бўйича аризаси маъқулланган эди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар