+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Қозоғистонда хориждан цемент олиб кириш 6 ойгача тақиқланади

17 Май 18:43
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда хориждан цемент олиб кириш 6 ойгача тақиқланади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазирининг кўра, цементнинг бир неча хилини олиб келиш ярим йилгача тақиқланади, деб хабар қилади Kazinform мухбири.

Қозоғистон учинчи давлатлардан республика ҳудудига цементнинг айрим хилларини олиб кириш олти ой муддатгача чекланади.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирининг 30 апрелдаги «Цементнинг баъзи хилларини олиб киришни тартибга солишнинг айрим масалалари тўғрисида» буйруғида худди шундай деб ёзилган.

Аниқроқ айтсак, учинчи давлатлардан Қозоғистон ҳудудига клинкер цемент (2523100000), портландцемент (2523290000), лойли цемент (2523300000) ва гидравлик цемент (2523900000) олиб кириш олти ой муддатга тақиқланади.

Буйруқ матнида Савдо ва интеграция вазирлиги Евроосиё иқтисодий комиссиясига тақиқ қўйилганлиги тўғрисида хабар қилиб, комиссия кўриб чиқиши учун таклиф киритиши лозим эканлиги ҳам таъкидланган.

Ҳужжат Адлия вазирлигида 11 майда рўйхатга олинган. Эълон қилинган кундан бошлаб, 10 кун ичида кучга киради.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив