Қозоғистонда хорижда амалиёт ўташ учун олимларни саралаш давом этмоқда

None
ASTANА. Кazinform - «500 нафар олим» лойиҳаси доирасида хорижга амалиёт ўташ учун юбориладиган олимларни саралаш давом этмоқда. Дастур Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига мувофиқ, ҳар йили 500 нафар олимнинг дунёнинг етакчи илмий марказларида касбий малакаларини ошириш мақсадида тасдиқланган, деб хабар беради Kazinform «Халқаро дастурлар маркази» АЖ матбуот хизматига таяниб.

Етакчи мутахассислар давлат ҳисобидан амалиётдан ўтиб, етакчи хорижий олий ўқув муассасалари, илмий марказлар, ташкилотларда қўшма илмий тадқиқотлар олиб боришлари мумкин.

«Халқаро дастурлар маркази ҳужжатларни қабул қилиб, олимларни танламоқда. Ўтган йили биз олимларни танлашнинг янги қоидаларини ишлаб чиқдик. Шу сабабли комиссия таркибига фақат муҳандислик, тиббиёт, гуманитар ва табиий фанлар докторлари киритилди», — деди «Халқаро дастурлар маркази» АЖ бошқаруви раиси Ануар Жанғозин.

Амалиёт ўташ муассасалари рўйхатига 250 та энг яхши халқаро академик рейтингга киритилган 416 та хорижий университет, илмий марказлар ва саноат ташкилотлари киритилган.

Улар орасида Принстон, Йель, Токио университетлари, Лондон Империал коллежи, Корея илғор технологиялар институти, Сингапур физикавий ва кимёвий тадқиқотлар институти каби етакчи университет ва тадқиқот марказлари, шунингдек, йирик корпорациялар – Майкрософт, Эппл Инк., Тойота груп, Самсунг ва бошқалар мавжуд.

Давлат амалиётчиларга амалиёт нархи, икки томонга авиачипта, шунингдек, тиббий суғурта ва ойлик стипендияни тўлайди.

Ҳужжатлар 2023 йил 15 мартгача, шунингдек, 23 августдан 13 октябргача қабул қилинади.


Сўнгги хабарлар