Қозоғистонда ходимларнинг иш ҳақидан ягона тўлов жорий этилади

None
ASTANА. Kazinform - Даромад солиғи ва ижтимоий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашни соддалаштирадиган ходимларнинг иш ҳақи бўйича ягона тўлов жорий этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

2023 йил 1 январдан бошлаб махсус солиқ режимларини қўлловчи микрофирма ва кичик тадбиркорлик субъектлари бўлган солиқ тўловчилар учун:

- соддалаштирилган декларация асосида;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари учун;

- деҳқон ёки фермер хўжаликлари учун

-ходимларнинг даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий тўловларни ушлаб қолиш ва ўтказиш бўйича мажбуриятларни бажаришни соддалаштириш мақсадида иш ҳақидан ягона тўлов жорий этилмоқда.

Ушбу тартибни қўллаш ихтиёрийдир.

Ягона тўлов қуйидагиларни ўз ичига олади: ходимларнинг даромадларидан даромад солиғи, мажбурий пенсия бадаллари, иш берувчиларнинг мажбурий пенсия бадаллари, ижтимоий тўловлар, мажбурий ижтимоий тиббий суғурта учун ажратмалар ва тўловлар.

2023 йилда ягона тўлов ставкаси иш ҳақи фондининг 20 фоизини (жумладан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи улуши -9 фоиз) ташкил этади (ставканинг босқичма-босқич оширилиши кўзда тутилган: 2024 йилда - 21,5 фоиз, 2025 йилда - 23,8 фоиз, 2026 йилда - 24, 8%, 2027 йилда - 25,8% ва 2028 йилда - 26,3%). Ягона тўловни ҳисоблашда ижтимоий тўловлар учун белгиланган имтиёзлар ҳисобга олинади.

Ягона тўлов бир тўловда «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорациясининг ҳисоб рақамига ўтказилади, у белгиланган тартибда тўловларни тақсимлайди ва ягона тўлов тўловчиларининг ҳисобини юритади.

Ягона тўловнинг ҳисобланган миқдори шакллар бўйича декларацияларда акс эттирилади. Амалдаги солиқ режимига қараб 200,00, 910,00 ва 920,00.


Сўнгги хабарлар