Қозоғистонда хизмат кўрсатиш соҳаси тиклана бошлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов мамлакатни 2020 йил январь-май ойларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида ҳисобот берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Тезкор маълумотларга кўра, ялпи ички маҳсулот 1,7 фоизга камайган. Маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми эса 4,8 фоизга ўсди. Шу билан бирга, хизмат кўрсатиш ҳажми 6,2 фоизга камайди», - деди Миллий иқтисодиёт вазири Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, йиллик инфляция 6,7 ​​фоизни ташкил этди. Бу ўтган ойга нисбатан пастроқ.

«Умуман олганда, қуйидаги ижобий тенденциялар кузатилмоқда. Ишлаб чиқариш соҳасида ўсиш давом этмоқда. Май ойидан бери хизматлар соҳаси тез тикланмоқда. Шу билан бирга, савдо баланси юқори ўсишни кўрсатди», - деди Р.Даленов.

Муаллиф: Аян Бекенўғли
Сўнгги хабарлар