Қозоғистонда хайрия марафони доирасида 5 миллион кишига махсус ёрдам кўрсатилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонда 5 миллион кишига 6,2 миллиард тенге миқдорида махсус ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Асқар Умаров маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Біргеміз» волонтёрларнинг республика фронт-офиси ва унинг 17 та ҳудуддаги бўлимлари фаолиятини алоҳида таъкидлаш лозим. Бугунги кунда QazVolunteer.kz платформаси волонтёрлик бўйича ягона ахборот ресурсига айланди. Бу платформа 53 мингга яқин волонтёр, 1000 дан ортиқ лойиҳа ва 3400 дан ортиқ волонтёр ташкилотларни бирлаштирган», — деди Асқар Умаров пойтахтда ўтказилган Марказий Осиё волонтёрлари форумида.

Вазирнинг сўзларига кўра, «Біргеміз» миллий лойиҳаси доирасида 8 йўналиш бўйича волонтёрлар тизими яратилган.

«Биргина ўтган йили унда 70 мингдан ортиқ волонтёр иштирок этди. Меҳрибон қозоғистонликлар турли қийинчиликларга дуч келган болалар ва ёшларга ёрдам бермоқда. Волонтёр фуқаролар тиббий, ижтимоий ва экологик волонтёрлик соҳасида ёрдам қўлини чўзмоқда. Ҳайвонларни муҳофаза қилиш, моддий ва маънавий маданий-тарихий меросни асраб-авайлашда ҳам волонтёрларнинг меҳнати катта. Бундан ташқари, волонтёрлар фавқулодда вазиятларда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишда иштирок этмоқда», — деди у.

Бундан ташқари, Асқар Умаровнинг айтишича, умумхалқ «Хайрия марафони» акцияси доирасида 5 миллион фуқарога 6,2 миллиард тенге номинал ёрдам кўрсатилган.

Нур-Султонда Марказий Осиё волонтёрлар форуми бўлиб ўтмоқда. Форумда иштирок этиш учун Қозоғистонга Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистондан халқаро экспертлар, ноҳукумат ташкилотлари ва волонтёр ташкилотлар вакиллари, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Россия ва Туркиядан делегациялар етиб келди.


Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар