Қозоғистонда «Хавфсиз янги йил» аксияси ўтказилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Хавфсиз янги йил» акциясини ўтказмоқчи, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Марат Қулдиков маълум қилди.

«Вазирлик бўлимлари томонидан йил давомида республика бўйлаб кенг кўламли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Ўтган йиллар тажрибасидан иситиш даври бошлангунга қадар (апрел ойидан) Республика ёнғин хавфсизлиги тадбирлари ўтказилмоқда. Оддий фуқароларга иситиш тизими ва печларнинг тузилишини қандай ва қайси босқичда созлаш кераклиги тушунтирилиб, кўрсатилмоқда. Бу келажакда ўзингизни ва яқинларингизни ҳимоя қилиш имконини беради»

, — деди у.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, йилнинг 10 ойидаги статистик маълумотларга кўра, ётоқхоналарда 22 та ёнғин қайд этилган ва 6 киши ҳалок бўлган.

«Шу муносабат билан республика ички ишлар органлари билан биргаликда «Талабалар турар жойи» профилактикасини амалга оширдик. Ушбу тадбир аҳолини оммавий хабардор қилишга ва ноқонуний фаолият юритаётган ётоқхоналарни аниқлашга қаратилган. Профилактика жараёнида аниқланган ноқонуний ётоқхоналар каби барча фактлар бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан уй-жой инспекциялари, давлат архитектура-қурилиш назорати, шунингдек, солиқ органларига кўрсатмалар юборилди. Бундай чора-тадбирлар фуқароларимизнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш маданиятини бироз ошириш имконини бермоқда. Йил охиригача «Заҳарли газдан эҳтиёт бўлинг» ва «Хавфсиз Янги йил» ахборот кампанияларини ўтказиш режалаштирилган, унда аҳолига вазиятга муносабат билдириш бўйича оддий чоралар ҳақида маълумот берилади»

, — деди Марат Кулдиков.

Фото: ortcom.kz


Сўнгги хабарлар