Қозоғистонда хавфли касб эгалари пенсия ёши камайтирилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Парламент депутати Мақсат Раманқулов барча хавфли касб вакилларидан пенсия ёшини қисқартиришни сўради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Муаммо шундаки, хавфли касбда ишлайдиган ишчиларнинг аксарияти ҳеч қандай бахтсиз ҳодисаларсиз, пенсия ёшига етмасдан турли касалликларга дучор бўлиб, ўз касби бўйича ишлаш қобилиятини йўқотади, кўпчилиги ҳатто пенсия ёшига қадар ҳам етиб бормайди», — дея М.Раманқулов бош вазир ўринбосари Ерали Туғжановга савол билан мурожаат қилди.

Шу муносабат билан парламентнинг «Ақ жол» фракцияси кончилар, металлурглар ва бошқа касб эгалари учун пенсия ёшини 1 ва 2-рўйхатларга мувофиқ қайтариш зарур, деб ҳисоблайди.

«Аввалроқ ҳамкасбларимизнинг шу каби саволига Меҳнат вазирлиги зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган шахслар пенсия аннуитетидан 40 ёшдан фойдаланиши мумкинлиги, бундай шароитда тўловлар эса 50 ёшдан бошланишини маълум қилган эди.

Расмий маълумотларга кўра, 40 йилдан кейинга қолдирилган пенсия аннуитети учун энг кам етарлилик чегараси (тўловлар 50 ёшдан бошланиши назарда тутилган ҳолда) ҳозирда 6 миллион тенге этиб белгиланган, бу эса фақат профессионал пенсия бадаллари 5 йил узлуксиз тушганларгагина амал қилади», - деди депутат.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар