Қозоғистонда халқаро даражадаги ўқитувчи мутахассислар тайёрланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Мамлакатда илк бор халқаро талабларга жавоб берадиган ўқитувчи мутахассислар тайёрланмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Янги ўқув йилидан бошлаб Москва муҳандислик-физика институти, Губкин номидаги Россия нефт ва газ институти мамлакатимиз таълим муассасалари негизида талабаларни қабул қилмоқда. Ҳозирда Фан ва олий таълим вазирлиги Мичиган штати университети билан ҳамкорликда Нур-Султанда хусусий университет ташкил қилиш устида ишламоқда. Мазкур университет негизида республикада илк бор халқаро миқёсда педагог кадрлар тайёрланади»

, — деди Ерали Тоғжанов «Инсон капитали – янги Қозоғистон тараққиётининг асосий ресурси» номли форумда.

Ҳукумат раҳбари ўринбосарининг таъкидлашича, энг яхши олий ўқув юртларини мамлакатимизга жалб этиш ёшларни юртимизда таълим олишда қолдириш, ёш мутахассисларнинг хорижга чиқиб кетишининг олдини олишнинг самарали йўлидир.

«Шунинг учун бу борадаги ишлар бу билан чекланиб қолмаслиги керак. Барча ректорлар, жумладан, хусусий олий таълим муассасалари ҳам дунёнинг энг яхши университетлари билан ҳамкорликда мутахассислар тайёрлаш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқишлари керак. Асосий вазифа – таълим сифатини халқаро даражага кўтариш»

, - дейди у.

Сўнгги хабарлар