Қозоғистонда ўғитнинг ярмига яқини фермерларга етказиб берилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилда фермерлар уруғлик билан тўлиқ та]минланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

– Жорий йилда экиш учун 2 миллион 300 минг тонна уруғ ажратилди. Бу, ўз навбатида, талаб қилинадиган миқдорнинг 100 фоизини қоплайди», — деди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Кazinformга тақдим этган ахборотида.

Айни пайтда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини минерал ўғитлар билан таъминлаш ишлари давом этмоқда. Жорий йилда 670 минг тоннадан ортиқ ўғит етказиб бериш режалаштирилган. 308,1 минг тонна ёки тасдиқланган ҳажмнинг 46 фоизи жўнатилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилги баҳорги экиш ишларига 147 минг трактор, 4,7 минг юқори унумли экиш комплекси, 77 минг сеялка, 250 минг бошқа ерга ишлов бериш техникаси жалб қилинган.

– Экиш учун 400,2 минг тонна дизел ёқилғиси ажратилди (ўтган йили бу кўрсаткич 380 минг тонна эди). Жорий йилнинг баҳорги дала ишларини молиялаштириш учун 140 миллиард тенге бюджет ссудаси ва 80 миллиард тенге ғалланинг форвард харидлари йўналтирилди», — дейилади вазирлик хабарида.

Аввал хабар берганимиздек, жами 23 миллион гектар майдонда баҳорги экин экиш режалаштирилган.

Жумладан, дон ва дуккакли экинлар – 15,8 миллион гектар, мойли экинлар – 2,9 миллион гектар, сабзавот ва картошка – 475,5 минг гектар, ем-хашак экинлари – 3,7 миллион гектар.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар