Қозоғистонда Германиянинг оилавий зўравонликнинг олдини олиш тажрибасидан фойдаланилади

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу концепция 5 йилга мўлжалланган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маъмурий полиция қўмитаси раиси ўринбосари Ренат Зулхаиров брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз Германия тажрибасини ўргандик, у ерда барча манфаатдор давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари оиладаги зўравонлик сабабларини аниқлашга жалб этилган», — деди Ренат Зулхаиров.

Жумладан, маърузачи таъкидлаганидек, ички ишлар органлари ходимлари маиший жанжал содир бўлган тақдирда тўхтатиб, тезкор ва сифатли тергов олиб бориш, айбдорни жавобгарликка тортиш чораларини кўришга чақирилади. Бундан ташқари, психологлар иштирокидаги инқироз марказлари содир бўлган воқеа сабабларини аниқлайди. Агар сабаб ишсизлик бўлса, унда иш билан таъминлаш учун ижтимоий хизматлар кўрсатилади.

Муаллиф: Серик Сабеков
Сўнгги хабарлар