Қозоғистонда газни улаш жараёнини автоматлаштириш учун электрон савдо майдончаси жорий этилади

None
ASTANA. Kazinform – Газни улаш жараёнини автоматлаштириш учун электрон савдо майдончаси жорий этилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«2022 йилда бюрократияга барҳам бериш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида вазирлик Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги, Миллий иқтисодиёт вазирлиги, «ҚазТрансГаз Аймақ» билан ҳамкорликда газ тармоқларига уланишдаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича иш олиб борди. Масалан, аҳоли учун талаб қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилди. Газ таъминоти тармоқларига улаш учун техник шартлар олишда ҳужжатлар сони 7 тадан 4 тага, қурилиш-монтаж ишлари якунлангандан кейин эса 14 тадан 9 тага қисқартирилди», — деди у.

Вазир таъкидлаганидек, бундан ташқари, газни улаш жараёнини автоматлаштириш мақсадида «ҚазТрансГаз Аймақ» электрон савдо майдончасини жорий этиш устида иш олиб бормоқда. У ерда мижозлар хизматларнинг нархи ва уларнинг рейтинглари асосида ўрнатиш ташкилотларини, ускуналар етказиб берувчиларни танлашлари мумкин.

«Кўрилган чора-тадбирлар газ тармоқларига уланиш тезлигини ошириш имконини беради. Бу йўналишдаги ишлар давом этади», — деди Болат Ақшолақов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар