Қозоғистонда газ нархи яна 6 ой ўзгармайди

None
ASTANA. Kazinform - Суюлтирилган газнинг амалдаги чегаравий нархини 2023 йил июлигача сақлаб қолиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳужжат қабул қилинса, газ қуйиш шохобчаларида суюлтирилган газ нархини тартибга солиш механизми 2023 йилнинг 30 июнига қадар узайтирилади.

5 июлдаги амалдаги фармойишга кўра, суюлтирилган газнинг чегаравий нархи Астанада 1 литр газ 70 тенге, Алматида 65 тенге ва вилоятларда 50 тенгедан 75 тенгегача этиб белгиланди.

Хусусан, шимолдаги чекка ҳудудларда нарх 75 тенге, ғарбдаги нефт ва газга бой ҳудудларда эса 50 тенге этиб белгиланган.

Ушбу нарх 2023 йил 1 январгача амал қилиши кўзда тутилган. Энди уни яна 6 ойга узайтириш таклиф қилинмоқда.

Ҳужжат муҳокамаси 12 декабрга қадар давом этади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар