Қозоғистонда газ истеъмоли 35 фоизга ошди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда қатлам босимини ушлаб туриш учун газни резервуарларга қайта қуйиш амалиёти қўлланилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ички бозорда газдан фойдаланишнинг кескин ўсиши охирги беш йил ичида истеъмолнинг 35 фоизга ошишига олиб келди. Бу тенденция жорий йилда ҳам давом этиши кутилмоқда. Шу билан бирга, мавжуд конларда газ қазиб олиш ҳажми ошишига умид қилишга асос йўқ», — деди Сенат депутати Ерик Султанов.

Унинг таъкидлашича, Қозоғистонда қазиб олинадиган газ ўз тузилмаси бўйича асосан йўлдош нефт гази бўлиб, унинг 80 фоиздан ортиғи Қарашиғанақ, Қашаған ва Тенгиз лойиҳаларида ишлаб чиқарилади.

Шу билан бирга, мазкур конларнинг ер қаъридан фойдаланувчилар билан тузилган маҳсулот тақсимоти бўйича шартномалар таҳлили нефт қазиб олиш устуворлигини кўрсатмоқда.

«Бундай шароитда қатлам босимини ушлаб туриш учун омборга қайта қуйиладиган газ ҳажми йил сайин ортиб бормоқда. 2021 йил якунларига кўра, бу ҳажмлар қарийб 39 фоизни ташкил этган бўлса, 2030 йилга бориб «ҚазақГаз» МК АЖ прогнозларига кўра, улар 50 фоиздан ошади», — деди сенатор.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар