Валюталар курси:
    usd/kzt 416.91 eur/kzt 446.47

    rub/kzt 7.34 cny/kzt 62.53
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистонда газ билан ҳаракатланадиган автомобиллар сони 310 мингтага етди

30 Ноябрь 13:15

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилнинг 10 ойи давомида мамлакатда 2,6 миллион тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Жорий йилнинг январ-октябр ойларида 2,6 миллион тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 100,3 фоизни ташкил этади. Жорий йилда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 3,2 миллион тонна ёки 2020 йилга нисбатан 100 фоизга етиши кутилмоқда», — деди вазир.

Унга кўра, суюлтирилган газнинг 60 фоиздан ортиғи ички бозорда автомобиллар томонидан истеъмол қилинади.

2019 йилдан буён суюлтирилган газга ўтган автомобиллар сони икки баробарга ошиб, 310 минг донага етди, – деди Мағзум Мирзағалиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар