Валюталар курси:
    usd/kzt 426.01 eur/kzt 493.75

    rub/kzt 6.05 cny/kzt 66.62
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 6 °С
Алматы: 13 °С

Қозоғистонда ғалла экинларининг 85,7 фоизи йиғиб олинди

16 Сентябрь 16:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда дон ва дуккакли экинларнинг 81,3 фоизи йиғиб олинди, дея хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

«16 сентябр ҳолатига кўра, республикада 13,6 миллион гектарлик дон ва дуккакли экинлар йиғиб олинди. Бу умумий майдоннинг 85,7 фоизини ташкил қилади. Ҳозирги ўртача ҳосилдорлик гектаридан 9,1 центнерга етди, жами 12,5 миллион тонна ғалла йиғиб олинди», -дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, Ақмола, Қостанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида 10,3 миллион гектар (89%) экин майдонлари ва 8,6 миллион тонна ғалла йиғиб олинди. Ўртача ҳосилдорлик гектаридан 8,4 центнерни ташкил этмоқда.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар