Қозоғистонда Ғалаба кунида 5 миллиард 400 миллион тенге бир марталик ижтимоий ёрдам кўрсатилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилда Ғалаба байрами муносабати билан 5 миллиард 400 миллион тенге миқдорида бир марталик ижтимоий ёрдам кўрсатилади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Руслан Сакеев маълум қилди.

– Фахрийларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш анъанага айланган. Шунга кўра, Ғалаба байрами муносабати билан маҳаллий ҳокимият органлари томонидан 5 миллиард 400 миллион тенге миқдорида бир марталик ёрдам кўрсатилди», — деди у.

Ушбу маблағлар бир марталик ёрдам сифатида қуйидаги шахсларга берилади:

- Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари - 381 нафар;

- Қамалдаги Ленинград аҳолиси - 92 киши;

- собиқ концлагерларнинг вояга етмаган маҳкумлари - 212 киши;

- Иккинчи жаҳон уруши ногиронларининг хотинлари (эрлари) - 3 221 нафар;

- Иккинчи жаҳон уруши қурбонларининг бевалари - 6 нафар;

- фронт ортидаги ишчилар - 74 116 киши;

- Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига тенглаштирилган бошқа иштирокчилар - 20 111 киши.

Президент Ғалаба байрамига бағишланган қатор тадбирларда иштирок этиши аввалроқ хабар қилинганди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар