Қозоғистонда гўшт нархи оширилмайди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев мамлакат гўшт билан тўлиқ таъминланганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Гўштнинг улгуржи нарх ошмайди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларимиз учун нархларнинг кучли ўсиши кузатилмаяпти, биз уни ушлаб турамиз», — деди Ербол Қарашўкеев.

Шу билан бирга, вазирнинг айтишича, чорвадорлар гўштнинг арзонлигидан шикоят қилмоқда.

«Қозоғистонликлар бозор ва дўконларга борадилар. Гўшт билан тўлиқ таъминладик. Энди яна бир муаммо бор. Кеча эшитувлар бўлиб ўтди, депутатлар саволлар билан чиқишди. Чорвадорлар гўшт сотиб олиш нархи жуда паст эканидан шикоят қилмоқда. Бунинг учун биз бозорларни очишимиз, қандайдир тарзда қўллаб-қувватлашимиз керак. Муаммо маълум. Умуман, гўшт билан тўлиқ таъминланганмиз«, - деб ҳисоблайди вазир.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар