Қозоғистонда гўшт импортига қарамлик камайди
17 Май 12:45

Қозоғистонда гўшт импортига қарамлик камайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари туфайли импортга қарамликни 51 фоиздан 35 фоизга камайтириш мумкин бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Умуман олганда, мамлакатимизда чорвачилик қишлоқ хўжалигининг нисбатан барқарор ривожланаётган тармоғи сифатида тавсифланади. Чорва ва паррандалар сонининг барқарор ўсиб бораётгани, сифат кўрсаткичлари яхшиланаётгани, ҳайвонлар маҳсулдорлиги ошгани, чорвачилик маҳсулотлари етиштирилаётгани ҳам бунинг ёрқин далилидир», — деди ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев.

Йиғилишда, шунингдек, мамлакат мол гўшти, қўй гўшти, от гўшти ва тухум билан ўзини-ўзи таъминлашга эришгани, парранда гўшти бўйича сўнгги 3 йилда импортга қарамлик 51 фоиздан 35 фоизга қисқартирилгани таъкидланди.

«Буларнинг барчаси соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари туфайли рўй берди, унинг ҳажми йилдан-йилга барқарор суръатлар билан ўсиб бормоқда. Қайд этиш жоизки, бугунги кунда соҳа сармоявий жозибадорликка эришди», — дея қўшимча қилди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Серик Сабеков

Янгиликлар

Архив