Қозоғистонда фуқаролик ташаббуслари учун 650 га яқин кичик грантлар ажратилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Жорий йилда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги томонидан НҲТлар учун грант лойиҳалари доирасида 644 та кичик грантлар ажратилиши кўзда тутилган, шундан 50 таси қишлоқдаги фуқаролик ташаббуслари учундир, дея хабар беради Кazinform ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматида таъкидланганидек, кичик грантлар доирасида ижтимоий аҳамиятга молик ташаббусларни амалга ошириш мамлакатнинг барча ҳудудларида ижтимоий муаммоларни ҳал этишга хизмат қилади. Мазкур лойиҳалар ҳаёт сифатини ошириш ва маҳаллий аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал этишга ўз таъсирини кўрсатиши режалаштирилган.

«Кичик грант ижтимоий лойиҳани ишлаб чиқиш ёки ишга туширишга давлатдан маблағ олиш учун яхши имкониятдир. Масалан, қишлоқ ташаббусларини ривожлантириш лойиҳаси доирасида қишлоқ аҳли, фуқаролик фаоллари жамоаларга бирлашиб, ҳар қандай ижтимоий муаммони ҳал этишга ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. Бу ўйин майдончасини қуриш, болаларнинг бўш вақтини ташкил этиш ёки қисқа муддатли тил курсларини очиш бўлиши мумкин. Мамлакатнинг барча ҳудудларидан келган ташаббускор гуруҳлар кичик грантлар соҳибига айланиши мумкин. Биз жамият учун фойдали бўлган кенг кўламли ташаббусларни ҳар томонлама ва қўллаб-қувватлаймиз», - дейди Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Ғалим Қурман.

Кичик грантлар 20 хил йўналишни қамраб олади – кўнгиллиларни қариялар уйларига жалб қилиш, қишлоқда ташаббусларни ривожлантириш, аҳолининг турли гуруҳларини рақамли ва молиявий саводхонликка ўргатишда кўнгилли ёрдам кўрсатиш, ҳайвонларга нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантириш ва ҳоказо.

Кичик грантлар миқдори ҳар хил: 300 мингдан 1 млн тенгегача.

Айни пайтда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошираётган НҲТлар ташаббускор гуруҳлардан аризалар қабул қилмоқда.

Кичик грантлар ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун мазкур ҳаволага кириш керак.


Сўнгги хабарлар