Қозоғистонда фрилансерларнинг хизматлари рақамлаштирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Фрилансерлар фаолиятини рақамлаштириш мақсадида «платформалик иш» электрон хизмати ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Серик Шапкенов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда 300 мингга яқин якка тартибдаги тадбиркор меҳнат бозорида фуқаролик шартномалари асосида меҳнат қилмоқда. Мижозлар ва пудратчилар ўртасидаги муносабатлар мураккаб жараёндир. Бундан ташқари, хорижий ишчи кучининг қарийб 60 фоизи мутахассисликлар бўйича жалб этилган. Ушбу масалаларни инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда вазирлик томонидан фрилансерлар фаолиятини рақамлаштириш мақсадида «платформалик иш» электрон хизмати ишлаб чиқилади. Бу турли платформаларда мустақил ишлаётган фуқаролар фаолиятини рўйхатга олиш, зарур мутахассисларни тезкорлик билан топиш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мижозлар билан муносабатларни расмийлаштиришни осонлаштиради», - деди вазир.

Унга кўра, иккинчидан, 3 ва 4-тоифадаги хорижий ишчи кучини жалб қилиш квотаси 4,7 минг кишига қисқартирилади. Учинчидан, ҳудудий бандлик хариталарини янгилаш ва ахборот тизимини доимий равишда янгилаб бориш орқали янги иш ўринларини яратиш мониторинги олиб борилади.

«Ушбу чора-тадбирлар аҳоли бандлиги даражасини ошириш ва ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш имконини беради», - деди Серик Шапкенов.


Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар