Валюталар курси:
    usd/kzt 444.45 eur/kzt 476.27

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 62.81
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана+36+38℃

Қозоғистонда «Франкофония баҳори 2023» маданий тадбирлар мавсуми бошланди

1 Март, 16:34

ASTANA. Kazinform – Бугун Қозоғистонда «Франкофония баҳори 2023» маданий тадбирлар мавсуми бошланди. Халқаро франкофония кунини ўтказишдан мақсад француз тилида сўзлашувчи одамларни бирлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш ва француз маданиятини тарғиб қилишдан иборат, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу йил Қозоғистонда 9 та элчихона «Франкофония баҳори»ни ташкил қилади. Хусусан, 1 мартдан 30 апрелгача Арманистон, Белгия, Миср, Канада, Ливан, Марокаш, Руминия, Франция ва Швейцариянинг Қозоғистондаги элчихоналари Француз алянси ва бошқа қозоғистонлик Франкофон ташкилотлар билан ҳамкорликда француз тили ва маданияти фестивалини ўтказади. 2 ой давомида маданий тадбирлар ташкил этилади.

«Франкофония баҳори» анъанавий тадбир ва франкофония маданияти фестивалидир. Бугунги кунда дунёда 320 миллиондан ортиқ киши француз тилида сўзлашади. Француз тили дунёнинг 29 давлатининг расмий тили ҳисобланади. У дунёдаги энг кўп ишлатиладиган бешинчи ва Интернетда қўлланиши бўйича тўртинчи ўринда туради. Ушбу фестивалнинг мақсади француз тилининг бойлигини, шунингдек, франкофон мамлакатлари маданиятининг ўзига хослигини таъкидлашдир», — деди Франциянинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дидье Канесс.

Элчининг сўзларига кўра, «Франкофония баҳори» доирасидаги тадбирлар Астана, Алмати, Чимкент, Қарағанди, Атирау, Қостанай ва Ўскеменда ўтказилади.

«Франкофония ҳафталиги доирасида 19 та француз фильми тақдим этилади. Бундан ташқари, 7 март куни Алмати шаҳрида «Аёлларнинг спортдаги ўрни» мавзусида фильм намойиш этилади. Шунингдек, ушбу намойишдан сўнг аёллар ҳуқуқлари ҳақида суҳбат бўлиб ўтади», — деди Дидье Канесс.

Эслатиб ўтамиз, «Франкофония баҳори» Қозоғистонда 13 йилдан ортиқ вақтдан бери ўтказиб келинмоқда.

Фото: ortcom.kz

Муаллиф: Алихан Асқар

Муаллиф:

Жарасқан Нұрыбаев

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар