Қозоғистонда фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун солиқ миқдори ортади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғи миқдори ортади. Бу ҳақда Парламент Мажилиси ялпи мажлисида Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатни таништириш чоғида Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биринчи вазифа - табиий ресурсларни қазиб олишдан тушадиган даромадларни ошириш.

Қаттиқ фойдали қазилмалар нархларининг динамикаси таҳлил қилинади. Мисол учун, 2018-2022 йиллар давомида биржа металлари нархи 40 фоиздан кўпроққа ошган. Биржадан ташқари фойдали қазилмалар (темир рудаси, хром рудаси, марганец ва бошқалар) ўртача 20%дан 40% гача кўтарилди. Шуни инобатга олган ҳолда, биржа металлари бўйича фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғи (МТК) ставкаларини 50 фоизга, бошқа қаттиқ фойдали қазилмалар бўйича эса 30 фоизга ошириш таклиф қилинмоқда», — деди Алибек Қуантиров.

Унинг сўзларига кўра, солиқ юкини ошириш билан бирга, қидирув ва янги конларни очишни рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда.

«Халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, 2023 йил 1 январдан кейин қидирув ва қазиб олиш ишлари бошланадиган янги конларни рентабеллик даражаси 15 фоизга (IRR) етгунча тоғ-кон солиғидан озод қилиш таклиф этилмоқда», — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар