Қозоғистонда фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қиладиган янги ҳарбий қисм ташкил этилади

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистонда турли фавқулодда вазиятлар юзага келганда тезкор ҳаракат қиладиган янги махсус бўлим ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Ashuq НҲА порталида эълон қилинган Ҳукумат қарорида айтилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 20982 ҳарбий қисми республика давлат муассасаси сифатида ташкил этилсин. Лойиҳанинг мақсади аҳолини, ҳудудни ва хўжалик объектларини турли авариялар, табиий ва техноген офатлардан ҳимоя қилишни таъминлаш, шунингдек, Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларининг фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш имкониятларини оширишдан иборат. Бунинг учун Ақтўбе шаҳрида шимол, жануб, ғарб ва шарқ ҳудудий тамойиллари бўйича ҳарбий қисм ташкил этиш, фуқаро муҳофазаси ҳарбий қисмлари штатларини тасдиқланган намунавий штатга айлантириш бўйича ташкилий-штат ислоҳотини ўтказиш режалаштирилган», — дейилади қарорда.

Ҳужжатга кўра, қисмни ташкил этиш учун республика бюджетидан 14,6 миллиард тенге сарфланади. Хусусан, 2023 йилда - 4,8 миллиард, 2024 йилда - 4,8 миллиард ва 2025 йилда - 4,8 миллиард тенге ажратилади.

Қарорнинг жамоатчилик муҳокамаси 22 декабрга қадар давом этади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар