Қозоғистонда фавқулодда вазият амал қилиш муддати узайтирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

Унда вилоятлар ва республика аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари, шунингдек, давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари видеоконференция орқали иштирок этдилар.

«15 апрелда фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қарорим амал қилиш муддати тугайди. Фавқулодда ҳолат режими камида апрел ойининг охиригача узайтирилиши кераклиги аллақачон аниқ бўлди. Бизда ҳали ҳам коронавирус эпидемияси чўққисига чиққани йўқ. Эпидемия билан боғлиқ вазиятга енгил қараб бўлмайди. Шунинг учун мен пойтахт, Алмати ва Чимкентда ва тегишли вилоятларда карантин режими муддатини апрел ойининг охиригача узайтиришни буюраман. Бу энг яхши қара эмаслигини тушунаман. Чунки одамлар кўчага чиқиб, нормал ҳаёт кечиришни хоҳлашади. Аммо карантин режимини ва изоляцияни узайтиришдан бошқа йўл йўқ. Бу маҳаллий ва халқаро вирусологларнинг тавсиялари», - деди Президент.





Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қозоғистон Республикасида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Қасим-Жомарт Тоқаев нутқининг тўлиқ матни билан www.akorda.kz сайтида танишиш мумкин.

Сўнгги хабарлар