Қозоғистонда фарзанди талаба оилаларга янги турдаги ёрдам пули берилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Администрацияси Telegram канали орқали 2020 йил 1 январдан эътиборан ижтимоий ёрдамлар соҳасига киритилган айрим ўзгаришларга изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Алтин алқа», «Кумис алқа» мукофотлари лауреатларига, «Батир ана» унвони эгаларига, І, ІІ-даражали «Ана данқи» ордени эгаларига бериладиган ойлик давлат ёрдам пули уларнинг ойлик даромадларидан қаътий назар 16 973 тангани ташкил қилади. Балоғат ёшига тўлмаган ногирон бола тарбиялаётган она ёки оталарга, бола асраб олувчиларга бериладиган ёрдам пули миқдори 43 657 танга бўлади.

Шунингдек, ишлаш қобилиятини йўқотганларга, боқувчисидан айрилганларга бериладиган ижтимоий ёрдамни бериш параметрлари ўзгартирилиб, улар ўртача 30 фоизга кўпайтирилган.

Ишидан махрум бўлган, аммо унгача камида 100 минг танга миқдорида ўртача даромади бўлган, ижтимоий суғурта тизимида камида 5 йилдан бери иштирок этиб келаётган одамлар учун тўлов суммаси 30 мингдан 41 600 тангага оширилди.

«4 ва ундан кўп балоғат ёшига етмаган болалари ёки 23 ёшга тўлмаган, кундузги бўлимда ўқийдиган талабалари бор оилаларга янги турдаги давлат ёрдам пули тўланади. У оиланинг ойлик даромадларидан қатъий назар, 4 фарзанд учун - 42 496 танга, 5 фарзанд учун - 53 127 танга, 6 фарзанд учун - 63 757 танга, 7 ва ундан кўп фарзанди бор оилаларга 74 388 танга берилади», - дейилган хабарда.

Бундан ташқари, Ёшлар йили якунларига бағишланган тантанали маросимда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2020 йил 1 январидан эътиборан талабалар стипендияси 25 фоиз ошди. Жумладан, бакалавриат талабалари стипендияси энг кам миқдори 26 186 танга, магистратурада - 66 913 танга, докторантурада - 102 498 тангани ташкил қилади.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар