Қозоғистонда фаол кичик корхоналар сони бир йилда 10 фоизга ошди

8 Декабрь, 14:36
Қозоғистонда фаол кичик корхоналар сони бир йилда 10 фоизга ошди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда ноябр ойи боши ҳолатига кўра, 496,3 мингта кичик корхона рўйхатга олинган, бу ўтган йилга нисбатан 5,4 фоизга кўпдир. Улардан фаолият юритаётган корхоналар 379 мингтани ташкил этди, бу 2021 йил октябр ойига нисбатан 11,4 фоизга ўсди. Бу ҳақда Finprom.kzга асосланиб, Kazinform хабар берди.

Тугатиш жараёнида бўлган кичик бизнес субъектлари сони кетма-кет учинчи йил камайиб, 5,2 мингта корхонани ташкил этмоқда, бу ўтган йилга нисбатан 3,4 фоизга камдир.

Фаол кичик бизнес субъектлари сони йил давомида 10,2 фоизга ошиб, 2022 йил октабр ойи охирида 181,5 мингтани ташкил қилди. Шу билан бирга, уларнинг фаолият кўрсатаётган кичик корхоналардаги улуши кетма-кет тўртинчи йил камайиб бормоқда.

Барча фаол кичик бизнес субъектларининг деярли тўртдан бир қисми автомобиллар ва мотоцикллар савдоси ва таъмирлаш соҳаси ҳиссасига тўғри келади: 45,2 мингта корхона – 2021 йил октябр ойига нисбатан 13,8 фоизга ўсган.

Бундан ташқари, сезиларли қисми таълим (17,1 минг корхона), қурилиш (15,5 минг) ва касбий, илмий ва техник фаолият (14,2 минг) соҳаларига тўғри келди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар